Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

28.04.2020

Бухорода 9 нафар бемор соғайиб, вилоятда жами тузалганлар 289 нафарга етди

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 9 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.


Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни Россиядан  чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 8 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 280 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 289 нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳозирча Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда. 
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.

28.04.2020

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 900 нафарга етди

Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

 


Фарғонадан соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган. Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 59 нафарга етди.
Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли (эркак ) бемор Чироқчи туманидан  бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 5 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 900 нафарни ташкил этмоқда. 

28.04.2020

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

109

28.04.2020

2020 йил 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда.

28.04.2020

МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлим кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

108

28.04.2020

МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

107

27.04.2020

2020 йил 27 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1904 нафарни ташкил қилмоқда.

27.04.2020

Тошкент шаҳрида яна 12 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 892 нафарга етди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди.

107

Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган.  Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди. 
Ушбу клиникада айни пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 122 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 103 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.

27.04.2020

СамДТИда туну кун фаолият кўрсатувчи Call center ташкил этилди

Апрель 27, 2020

 

“Covid-19” коронавируси пандемияси дунё миқёсида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам шифокорлар мадади ва маслаҳатига бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги карантин даврида фуқароларимиздан келиб тушаётган турли мурожаатларнинг сони ошгани ҳам бундан далолат бермоқда. Шу боис ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимизнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 15 март куни юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида холис ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янгиликка қўл уриб, UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда “coronavirusyordam” онлайн телеграмм бот каналини ҳам ишга туширган эди. Яқинда эса вазирлик томонидан мамлакатимизда илк бор “Шифокордан сўранг” онлайн поликлиникаси ҳам синов тариқасида ишга туширилди.

 Куни кеча ана шундай хайрли ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Самарқанд давлат тиббиёт институти вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва шу орқали кассалликларни тезкор аниқлаш тизимини жорий қилиш ҳамда самарали даволаш чораларини кучайтириш мақсадида Call center ташкил этди. Самарқанд давлат тиббиёт институтининг профессор ўқитувчилари ва кўнгилли ёшлари фаолият юритадиган Call center‘да (66) 233-08-41 телефон рақами орқали туну кун 24 соат давомида мурожаатлар қабул қилинмоқда. 

Мазкур қисқа рақам орқали бугунги кунда вилоят аҳолиси ўзининг қизиқтираётган барча саволларига тиббиёт соҳасининг малакали ходимлари, тажрибали шифокор ва профессор олимлари томонидан аниқ ва асосли жавоблар олишмоқда. 

27.04.2020

Қорақалпоғистонда 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 880 нафарга етди

Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам  21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

105

Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (15 нафари Нукус шаҳридан, 4 нафари Мўйноқ туманидан, яна 2 нафари Қўнғирот туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 29 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 50 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 91 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 880 нафарни ташкил этмоқда. 

27.04.2020

Хоразмда бир йўла 33 нафар бемор тўлиқ соғайди

Шу соатларда Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

103


Соғайганларнинг 30 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 29 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 5 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан 3 нафардан, Навоий, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 61 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 94 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 859 нафарга етди.

27.04.2020

Пандемияга қарши аввалдан зарур чоралар кўрилди: аҳоли учун тўртта тоифада тиббиёт муассасалари шай ҳолатга келтирилган

Маълумки, жорий йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунёда коронавирус касаллигининг тарқалиши сабабли пандемия эълон қилинган. Юртимизда эса давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда биринчи бемор қайд этилишидан қарийб икки ой олдин эпидемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар унга  қарши комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган эди. 

102


– Эпидемияга қарши тадбирлар билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолига ўз вақтида, сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатиш учун кўплаб зарур чоралар амалга оширилмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов. – Жумладан, мавжуд тиббиёт муассасалари катталар ва болалар учун 4 тоифада қайта ихтисослаштирилиб, тайёрланди.
Биринчи навбатда, мамлакатимиз бўйича “COVID-19” инфекцияси билан касалланган ҳамда гемодиализга муҳтож беморлар учун  16586 та шифо-ўринга эга 80 та даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек, “COVID-19” инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёллар учун эса 340 шифо-ўринга эга 13 та туғрук комплекси шай ҳолатга келтирилди.
Иккинчидан, мазкур инфекция  билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган, шошилинч тиббий ёрдам хизматига, шунингдек, гемодиализ ёрдамига муҳтож  беморлар учун 1860 та шифо-ўринга эга 14 та даволаш-профилактика муассасалари, коронавирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган ҳомиладор аёллар учун эса 740 шифо-ўринга эга 14 та туғрук комплекслари ажратилди.
Шунингдек, инфекцияси аниқланмаган ва мулоқотда бўлмаган аҳолини қолган қисми учун фтизиатрия, эндокринология, онкология, нейрохирургия, нефрология, гематология, наркология, акушерлик ва гинекология, руҳий касалликлар, қон марказлари, гемодиализ бўлимлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, жами 78284 та шифо-ўринга эга даволаш-профилактика муассасалари хизмат кўрсатиши белгиланди.
Тўртинчи тоифа сифатида инфекция аниқланмаган ва мулоқотда бўлмаган, кечиктирилмайдиган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморлар учун 1586 та шифо-ўринга эга 210 та даволаш-профилактика муассасалари тайёрлаб қўйилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Барча даволаш-профилактика муассасалари малакали тиббий кадрлар, керакли миқдордаги дори воситалар, тиббий асбоб-ускуналар, буюмлар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди. 
Ушбу кўрилган чора-тадбирлар, ривожланган давлатларни шошириб қўйган бир пайтда, пандемияга қарши курашишда ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, касалланганларни халқаро стандартлар асосида даволаш чораларининг тўғри амалга оширилгани туфайли шифо топганлар ҳам кундан кунга кўпайиб бормоқда. .- дейди Фаррух Шарипов