Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

29.07.2020

2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

28.07.2020

2020 йил 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 893 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 381 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 591 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб юртимизда 12 265 (+591) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 502 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

28.07.2020

БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА ҚАРИЙБ 600 НАФАР БЕМОР ДАРДДАН ФОРИҒ БЎЛДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди. 

Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

28.07.2020

2020 йил 28 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 185 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 352 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 12 026 (+352) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

28.07.2020

2020 йил 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 506 (+297) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 710 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

28.07.2020

АФСУСКИ, БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

Афсуски, шу йилнинг 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 569 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

411

28.07.2020

2020 йил 27 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 209 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча, яъни 257 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар, Қашқадарё вилоятида 53 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Наманган вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 22 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 13 нафар, жами 569 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 (+569) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

27.07.2020

БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА ҚАРИЙБ 600 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди. 

Жумладан, 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонада даволанаётган беморлардир. 75 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Қашқадарёда, 32 нафари Андижонда, 22 нафари Наманганда ва яна 22 нафари Сирдарёда, 15 нафари Фарғонада, 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

27.07.2020

2020 йил 27 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 952 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 18 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 15 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 11 245 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 588 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

27.07.2020

КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 64 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

27.07.2020

2020 йил 27 июль соат 11:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 820 (+289) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 134 нафари Тошкент шаҳрида, 79 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Бухоро вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, яна 18 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 11 105 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 598 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.

27.07.2020

2020 йил 26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 531 (+140) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 26 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 67 нафар, Самарқанд вилоятида 64 нафар, Тошкент шаҳрида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 6 нафар, жами 274 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 105 (+274) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 310 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.