Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

24.07.2020

Шу йилнинг 23 июль куни мамлакатимизда 489 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 435 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Жиззах ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 277 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 868 нафар бемордан 10 149 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 617 нафар бемордан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

408

23.07.2020

2020 йил 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 868 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 54 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 96 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сирдарё вилоятида 43 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Жиззах вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, жами 277 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 10 149 (+277) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 617 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

23.07.2020

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 10 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

2020 йил 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 703 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 48 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар ҳамда Жиззах вилоятида ҳам 7 нафар, жами 130 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 10 002 (+130) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 601 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

23.07.2020

КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 82 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К.да (аёл)да 18 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, семизликнинг 2-даражаси, паркинсонизм касаллиги, подагра каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.
 

23.07.2020

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Нима сабабдан СЭСларнинг телефон рақамлари ишламаяпти, Тошкент вилояти, барча шаҳар ва туманлари СЭСларига телефон килиб кўрдик ақалли биттаси бўлса ҳам ишламаяпди? 

Бугунги кунда СЭС деб атаган соҳангиз иккита алоҳида тизимга ажратилган:

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология давлат назорати инспекцияси 

- ССВ тизимидаги СЭОМларига;

Шу муносабат билан уларнинг илгари ишлатган баъзи телефон рақамлари ўзгарган бўлиши мумкин. Демак, Сиз маълумотлар бюросидан телефон рақамларини сўраган пайтингизда ўзингизни қизиқтирган саволдан келиб чиқиб ушбу муассасаларнинг биронтасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволингиз лаборатория текширувидан ўтиш, карантин-чеклов тадбирлари, уй шароитида карантинда бўлиш, карантинни ечиш, дезинфекция ишлари кабиларга боғлиқ бўлса Сиз СЭО марказига;

агар саволингиз бевосита санитария қонунларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий чоралар билан боғлиқ бўлса, у ҳолда ДСЭНБ  туман ва шаҳар филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантиндан вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни қаердан олсак бўлади?

Бу каби маълумотларни айнан коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади.

 Аслида касалликга чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланиб, ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга бўлган ташкилот вакили бўлсангиз, у ҳолда бу каби муассасаларга расман мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон худудидан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келганлиги ва ўлганларнинг ҳам асосий қисми айнан шу касаллик билан оғриганлари тўғрисида хабарлар юрибди. Бу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Расмий хабарларга кўра, июнь ойидан бошлаб Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония авж олгани  ва ўлим ҳолатлари айнан шу пневмония сабабли ортган. 

Шунинг учун   Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келиши кўзда тутилган. 

Эҳтимол коронавирусга чалинган  беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо Қозоғистонда пневмония чақирувчи янги ўткир  вирус  аниқланганлиги илмий лабораториялар тадқиқотлари асосида тасдиқланмаган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Волонтёр бўлиб ёзилганлар қаерга юборилишлари қайси ҳудудда яшашига қараб бериладими ёки кўнгилли бўлиб борган кишини ўзи танлайдими борадиган жойни? 

Волонтёр бўлиб ёзилганлар қайси ҳудудда ишлашларини қайси тумандан ёзилган бўлса ўша туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳал қилишади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен давлат поликлиникасида шифокорман. Карантин ҳудудига бориб беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни рад этишим мумкинми? 

- Ҳа, бу сизнинг ҳуқуқингиз.  Лекин таъкидлашни истардимки, тиббиёт бу бизнинг вазифамиз. 

23.07.2020

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Вакцина ҳақида жуда кўп гапларни эшитяпмиз: Россияда вакцина, Хитойдаги 2 йилга етадиган вакцина. Улар ҳақида маълумот берсангиз?

Бугунги кунда бутун дунёнинг турли мамлакатларида  олимлар томонидан пандемияни келиб чиқишига сабаб бўлган  коронавирус инфекциясига қарши 300  хилдаги вакцина синовдан ўтказилмоқда ва бу борадаги изланишлар яқин кунларда охирига етади.

Вакциналарни синашни клиникагача бўлган фазаси бугунги кунда тугалланган бўлиб, энди уларни синашни  клиник  фазасига ўтилган. 

Ўз навбатида клиник фазаларнинг ўзи 3 та фазадан иборат бўлиб, биринчи фазада бир нечта  одамда, иккинчи фазада ҳар хил ёшдаги гуруҳларда, яъни болалар, катталар ва ёши катта одмларда ўтказилади. Ва ниҳоят учинчи фазада мингдан ортиқ одамлар синовдан  ўтказилади. 

Вакциналарни тезлик билан синовдан ўтказишнинг ўзи 6 ой вақтни олади. Шу вақт давомида иммунизация қилинган одамларда вакцинанинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари ўрганилади. 

〰️〰️〰️〰️〰️

Исроил давлатидан чартер рейс билан қайтаётганлар карантинни уйда ўташлари мумкинми? 

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра Исроил давлати бугунги кунда “яшил”  зонага тааллуқли бўлганлиги учун карантин уй шароитида  ўтказилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чартер рейс билан қайтаётган ва меҳмонхонада карантинни ўташни танлаган одамларга меҳмонхонага кузатиш ва транспорт хизмати харажатлари меҳмонхона хизматларига кирадими ёки алоҳида тўлов қилинадими?

Махсус комиссиянинг 31-сон баённомасига кўра келганларни меҳмонхонага кузатиш Транспорт вазирлиги ва меҳмонхона маъмурияти билан келишув асосида бепул амалга оширилади. 

Бироқ меҳмонхонадаги шахс бирор сабабга кўра ортиқ қолишни истамаса ва карантин ҳудудига ўтишни истаса, транспорт харажатлари улар томонидан қопланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нима сабабдан охирги пайтларда вафот этганларнинг сони ёзилмаяпти. Аввал ўлганларнинг умумий сонига қўшиб бирдан айтиларди?

Бугунги кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, даволанаётганлар, тузалганлар сони, карантинга олинганлар сони  ва касаллик оқибатида рўй берган  ўлим ҳолатларини умумий ҳамда  вилоятлар кесимида яширилмай аниқ маълумотлар асосида бериб борилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинганларга кўнгилли равишда қарайдиган волонтёрларга бутун Республика бўйича бир хил ҳақ тўланадими ёки пойтахтда бошқа жойлардан кўра кўпроқ тўлаб бориладими?

Коронавирусга чалинганларга кўнгилли равишда ёрдам берадиган волонтёрларга бутун Республика бўйича бир хил ҳақ тўланиши белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кўнгилли бўлиб ишламоқчи бўлганлар албатта тиббий билимга эга бўлишлари шартми?

 Коронавирусга чалинганларга кўнгилли равишда ёрдам берадиган волонтёрлар тиббий билимга эга бўлишлари шарт эмас.

23.07.2020

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?

Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида  тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби  полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли  касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек,  альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келишитуфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам  патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар?

Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан  маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Агар тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилганда коронавирус билан касалланган беморни кўришдан бош тортса биз кимга ва қаерга мурожаат килишимиз керак? 

Тез тиббий ёрдам хизмати  беморда қайси касаллик бўлишидан қатъий назар биринчи ёрдам кўрсатиши шарт.  

Агар бу хизмат томонидан  беморга ёрдам кўрсатишдан бош тортилса ҳудудий  Соғлиқни сақлаш бошқармалари  ишонч телефони орқали  мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳам Covid-19 га қараш кураш учун сафарбар этиладими ва бу учун уларга қанақа имтиёзлар берилади?

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт институтлари ва коллеж талабалари  ҳам жалб этилмоқда.

 Уларнинг 2 ҳафталик ойлик маоши   уларнинг тоифасига қараб  5 млндан 15 млнгача ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавируснинг енгил формаси билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа асоратлар қолиши кузатилмокда?

Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда.

Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатиш ноўрин. 

Коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган беморларда касалликдан тузалгандан кейин деярли асоратлар кузатилмаяпти.

23.07.2020

2020 йил 23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 (+152) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафар Қашқадарё вилоятида, яна 34 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9872 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 8560 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

23.07.2020

КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли Р.Ш.да (эркак) жорий йил 19 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. 

 
Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония, семизлик 3 даража каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
 
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

23.07.2020

ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

Шифокорлар:
 
Анестезиолог-реаниматолог;
Инфекционист;
Эпидемиолог;
Врач-лаборант;
Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

Ҳамширалар:

Реанимация ҳамшираси;
Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
Кичик тиббиёт ходимлари.

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Шифокорлар – 25 млн сўм,
Ҳамширалар – 15 млн сўм,
Кичик тиббиёт ходимлари – 10 млн сўм.

Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: 

 71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54

23.07.2020

Шу йилнинг 22 июль куни мамлакатимизда 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 351 нафар бемор соғайиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9 872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

407

23.07.2020

БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 379 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар, Андижон вилоятида 112 нафари, Наманган вилоятида 61 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 3 нафар, жами 351 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 409 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.