Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

21.07.2020

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

———————-

Аввалги карантин вақтида кўчалар мунтазам дезинфекция қилинарди. Ҳозирда кунига 500лаб касаллар сони қўшилаётганига қарамай, кўчалар ва домлар подъездлари умуман дезинфекция қилинмаяпти?

 Коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда ҳам кўчаларда, бозорлар, супермаркетлар атрофида, аҳоли яшаш жойларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жорий ва якуний   дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, шанба ва якшанба кунлари бозорлар дезинфекция ишлари ўтказиш учун  ёпилмоқда.
———————-

Менда МСКТ текширувида пневмония белгиси (матовое стекло) аниқланди. Ётганимда, турганимда ҳаво етишмаётганини ҳис қиляпман. Даволанишда қандай давом этай? Кимга мурожаат қилишим керак? 

 Агар интоксикация секин-аста ошиб бораётган бўлса, шунингдек, ҳаво етишмаслиги кузатилаётган бўлса, тезда касалхонага ётишингиз керак. Ўзини-ўзи даволаш тиклаб бўлмайдиган асоратларга олиб келиши мумкин.
———————-

Ўғлим 14 ёшда. Тана ҳарорати 37 даража. Таъм ва ҳид билиши йўқолган.  Уйга келиб тест таҳлили олишлари учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?

Яшаш манзилингиз бўйича амбулатор-поликлиникага мурожаат қилишингиз керак.  Фақатгина шифокор тегишли муолажани тайинлаши мумкин.
———————-

Агар дорихоналарда дориларни нархи сунъий равишда оширилган бўлса, қаерга мурожаат килиш мумкин?

Ҳозирги кунда дорихоналарда сотилаётган дори воситалари нархлари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириқларига мувофиқ, жойлардага тўртта сектор раҳбарларига ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат юклатилган.

Ушбу секторлар нафақат дори-дармонлар нархининг ошиб кетиши, балки, етарли миқдорда уларнинг заҳирасини яратиш устидан ҳам назорат олиб борадилар.

Сиз истеъмолчи сифатида бу каби ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз тегишлилиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.
———————-

Агар нафас олиш қийинлашса, тез ёрдамга қўнғироқ қилиб тушолмасак қандай тезкор ёрдам кўрсатиш керак? Бундай вазиятда ўзимиз касалхонага борсак бўладими қа қайси касалхонага?

Сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 64 та оилавий поликлиника ва ҳудудлардаги  ОП/ҚВПларга қўшимча мобил телефонлар берилди. 

Саломатлигингиз ёмонлашганда тез тиббий ёрдамга ёки яшаш манзилингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилишингиз мумкин.

21.07.2020

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

————————--

ЎРВИ аломатлари бўлган беморларни тест таҳлили тайёр бўлгунча қандай даволаш керак?

Муолажани шифокор даволаш стандартларига мувофиқ аломатлардан келиб чиқиб тайинлайди. Ўзини-ўзи даволаш тавсия этилмайди.
———————-

Нега айрим беморлар COVID-19 дан вафот этишяпти, баъзилар эса йўқ?

 Бунга турли ёш кўрсаткичлари ва иммун жавоб  сабаб. Энг заиф гуруҳ – бу бутун дунё маълумотларига кўра 65+ ёшдагилар.  Шунинг учун ҳар қандай инфекциядан кимдир енгил касалланади, кимдир эса реаницияга тушади. Одатда пневмониядан вафот этишади.

Бу ёш ва ёндош касалликлар, беморнинг иммун ҳолатига боғлиқ. Ҳамманинг саломатлиги турлича. Инфекция аксарият беморларда (⅔) енгил кечади, 15% кишида эса пневмония шаклида ҳар-хил асоратлар билан кечади.
—————————-

Ижтимоий тармоқларда "Экспресс тестларни улгуржи сотаяпмиз, нархи 187 минг сўм, сифати кафолатланган, Германияда ишлаб чиқарилган" каби эълонлар тарқалмоқда. Бу каби ҳолатларга нима дейсиз?

Бу каби тестларни тегишли тайёргарликдан ўтган мутахассислар қўйиши ва айнан уларнинг ўзи натижаларини ўқиши керак. Лаборатория натижасини нотғғри талқин (интерпретация) қилиш  сизни  жиддий муаммоларга  етаклаши мумкин.

Мен ҳам ушбу маълумотни телефонда кўрдим ва аудиоёзувни эшитдим.

Айнан ўша тестларни тарғиб қилаётган шахснинг, тиббиёт ибораларини (термин) тўғри талаффуз қила олмаётганлигининг ўзи, бу каби тарғиботчининг орқасидан эргашмаслик кераклиги кўрсатиб турибди.

Улар кимларнингдур тестини “ширпотреб” дейишяптию, тиббиётга умуман алоқаси бўлмаган соҳа вакили сифатида, ўзлари тарғиб қилаяпган ишларининг “ширпотреб”,  яъни  ясама, ёлғон, қўлбола эканлиги кўрсатиб қўймоқдалар.
————————-

Дўконларда, мини маркетларда бирор маҳсулот олиш учун "югуриб" чиққан болалар ва ўсмирларни кўрамиз. Уларга нисбатан қандай чоралар кўрилади?

Болаларга нисбатан бевосита ҳеч қандай чора кўрилмайди, лекин бу болаларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо қўлланилади. Чунки улар фарзандларини касалланиши, шунингдек, аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиши  мумкинлигига қўйиб беришяпти.
——————————
Шифокорлар COVID-19 инфекциясида иситма 3-4 кун 38-39 даражагача кўтарилади, иситмани тушириш керакмас, организм вирус билан курашиши керак дейишади, иситмани қандай назорат қилиш керак?

 Соғлом организм ЎРВИ, грипп, коронавирус каби касалликларда ўз муносабатини (жавобини) иситма орқали намоён қилади. Бу пайтда организмнинг мавжуд иммун тизими фаоллаша боради.

Албатта тана ҳароратининг кўтарилишига бефарқ бўлишимиз керак эмас ва биз айнан тана ҳароратининг кўтарилишига нима сабаб бўлгани аниқлаш учун тиббиёт ходимларига мурожаат қилишимиз керак. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тана ҳароратининг кўтарилишига хавфсиз арзимас ҳолат сифатида қарашимиз асло тўғри эмас. Айниқса ковид инфекцияси авж олиб турган ҳозирги пайтда бу каби белгилар пайдо бўлишига эътиборли бўлишимиз керак.
————————-
Интернетда бармоқ учидан олинган бир томчи қонда «Ковид»га тест ўтқизиб, ярим соатда натижасини билиш мумкинлиги хақида видеолар бор. Бу қанчалик ишончли?

 Коронавирусга ташхис қўйишнинг 3 усули бор: 

 - ПЗР таҳлил усули. 
 - Иммунофермент таҳлил усули. 
 - Экспресс тест усули. 

Бармоқ учидан қон олиб текшириш - бу экспресс усул ҳисобланиб, таҳлил жавоби 10-15 минутда тайёр бўлади. Экспрес усулнинг афзалликларидан бири бу  қисқа вақт ичида қонда антитаначалар бор ёки йўқлигини (иммунитет) аниқлаш имконини бериб, аксарият ҳолларда аҳолининг мазкур касаллик билан касалланиб ўтганлигини билиш мақсадида қилинади. 

Экспресс усул орқали  М-иммуноглобулинлар аниқланиши касалликни яқинда ўтказганлиги, G-иммуноглобулини аниқланиши касалланиб ўтганлигига анча бўлганлигини кўрсатади.

 Республикамизда ҳам  ташхислашнинг ИФA ва экспресс усулларидан фойдаланишга рухсат берилган.

21.07.2020

ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

Шифокорлар:
 
Анестезиолог-реаниматолог;
Инфекционист;
Эпидемиолог;
Врач-лаборант;
Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

Ҳамширалар:

Реанимация ҳамшираси;
Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
Кичик тиббиёт ходимлари.

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: 

Телефон:  71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54

21.07.2020

2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

21.07.2020

2020 йил 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 314 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 135 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафардан Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафари, Андижон вилоятида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 11 нафар, жами 184 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9 463 (+184) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 760 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

20.07.2020

ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

 

“Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:

коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;

кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

•  врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
•  ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
•  ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

20.07.2020

ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

 

“Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:

коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;

кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

•  врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
•  ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
•  ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

20.07.2020

2020 йил 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 9 387 (+108) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 672 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

20.07.2020

Пандемияга қарши кураш танқидий таҳлил қилинди, ишни янгитдан ташкил этиш белгиланди

 
 20.07.2020

 

 

Бугун, янги ҳафтанинг биринчи иш кунини эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилидан бошлади.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар давлатимиз раҳбари раислигидаги видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Президентимиз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

Коронавирусга шубҳа бўлган барча беморларни инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда даволаш муассасаларига қабул қилиниши белгиланди.

Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19га  шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

Шавкат Мирзиёев таъкидланидек, бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.

Коронавирусли беморлар учун ажратилган шифохоналарга қўшимча 285 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппарати, 155 дона ўпкани ёрдамчи нафас олдириш ускунаси, 140 дона кислород концентратори, 200 та функционал ётоқлар билан таъминланди, дея қайд этилди йиғилишда.

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ушбу вирусга шубҳали бўлган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 500 ўринли Тақсимловчи марказ ташкил қилинмоқда.

Хусусий клиникаларга ҳам бундай беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат берилди ва ҳозирда уларнинг рўйхати тузилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг туман бўлимларига коронавирусга ПЗР-анализи олишга ва таҳлил жавобини Республика агентлигига юбормасдан, бевосита беморларга топшириш тартиби ўрнатилди ва бу орқали таҳлил жавобларини кутиш даври қисқаради.

Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясида операторларнинг меҳнат шароити яхшиланди ва бир сменада фаолият олиб бораётган операторлар сони 40 тадан 100 нафарга етказилди. Станцияга қўшимча электр тармоғи уланди, бригадалар сони 250 тагача кўпайтирилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та “Дамас” амбуланс машинаси ажратилди, шулардан 25 таси жойларга тарқатилди.

Пойтахт вилоятида коронавирус касаллиги гумонланган шахсларни даволаш ва назоратини олиб бориш учун 905 шифо ўрин, диагнози тасдиқланганлар учун 210 ўрин стационар шифохоналар фаолият кўрсатмоқда ва қўшимча 350 захира ўрин тайёрлаб қўйилди.

“Ўзтелеком” корхонаси томонидан уяли телефон аппаратлари тарқатилмоқда.

Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш жараёни учун 49 хил турдаги дори воситалари захираси учун дастлабки 10 миллиард сўм пул ажратилиши режалаштирилди.

Йиғилишда таъкидланидек, 103 телефон рақамига уланиш вақти 1,5 дақиқадан 15 сониягача қисқартирилди, мурожаатларнинг асосий қисми келиб тушадиган вақт оралиғида (соат 18:00 дан 24:00 гача) энг тажрибали операторлар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, пандемияни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар жойларда тизимли йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, бирламчи тиббиёт бўғини, яъни оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари аҳолига ёрдам бериш учун 24 соатлик иш режимига ўтказилмаган.

Тошкент шаҳридаги 11 та туман кўп тармоқли марказий ва 64 та оилавий поликиникада ҳар бирида 50 дан 200 нафаргача тиббиёт ходими мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти куннинг фақат биринчи ярмида беморларни қабул қилишади.

Ҳар бир поликлиникада COVID-19 инфекциясининг енгил ёки симптомсиз кечаётган беморларга консультатив ёрдам кўрсатиш учун шакллантирилган 3 та шифокордан иборат махсус мобил бригада бириктирилган бўлиши керак, аммо айрим бригадаларда умуман врач йўқ.

Деярли барча поликлиникаларда рентген-диагностика кабинетлари мавжуд, лекин уларнинг имкониятларидан умуман фойдаланилмаяпти.

Агар ушбу поликлиникалар аҳолини самарали патронаж хизматини амалга оширса, табиийки, 103 рақамли тез тиббий ёрдамга босим қисқаради ва аҳоли орасида саросима юзага келишининг олди олинади.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига пойтахтдаги 75 та поликиниканинг имкониятларини, ушбу муассасаларда фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.

Шунингдек ушбу фаолиятга жалб қилинаётган шифокор ва ҳамширалар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Ундан ташқари, пандемия даврида ҳар бир беморни даволаш учун кислородга эҳтиёж кескин ортади. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация маркази, Тошкент шахар 1-сон клиник шифохонаси, Республика биринчи ва иккинчи сон клиник касалхонасида ҳамда барча янги очилаётган “провизор” шифохоналарида 1 000 дан ортиқ кислород ўтказадиган нуқталар сонини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳри хокимлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳар бир туман ҳокими ўз ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларини доимий асосда кислород билан тўлдириб боришга шахсан масъуллиги белгиланди.

Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда. Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди.

Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

Беморларни даволаш учун зарур дори-дармон воситалари захираларини яратиш мақсадида қўшимча равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти хокиликлари тегишлича 20 миллиард ва 10 миллиард сўм маблағларни “Дори-дармон” акционерлик компаниясига айланма маблағ сифатида ажратиши белгиланди.

Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди, деди давлатимиз раҳбари. Натижада сурункали касаллиги бор беморлар малакали тиббий хизматдан деярли маҳрум бўлди.

Муасаддиларга сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни бошқа жойларга, шу жумладан хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилди.

Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Пандемиянинг салбий оқибатларини жиловлаш ва ҳар бир раҳбарнинг масъулиятини ошириш, фидокорлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ишлари давом эттирилади.

Касаллик ўчоғида ўз жонини гаровга тикиб ҳар бир касални ўлим ёқасидан олиб чиқаётган шифокорларимизни давлат мукофоти билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш топшириғи берилди.

Президентимиз қайд этганидек, бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ҳар қандай харажат устувор равишда пандемияга қарши кураш тадбирларига қаратилиши шарт. Бундан муҳим харажатлар бўлиши мумкин эмас.

Шаҳар ва туман хокимлари 24 соат давомида ҳар бир касалхонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланади ҳамда уларни узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар деб белгиланди.

Шунингдек, янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилиши юзасидан вазифалар қўйилди.

Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланди.

Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

https://president.uz/uz/lists/view/3713

20.07.2020

2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 599 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

20.07.2020

Шу йилнинг 19 июль куни мамлакатимизда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 152 нафар бемор соғайди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16752 нафар бемордан 9279 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

407

20.07.2020

2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16752 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 29 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафари, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафари ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар, жами 152 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб юртимизда 9279 (+152) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7386 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.