14.04.2020
Бухородан яна тўрт нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди
Юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари самарқандлик) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.
Беморларнинг тузалишларида, аввало, ушбу шифохона тиббиёт ходимларнинг даволаш муолажаларини халқаро стандартлар асосида, тўғри йўлга қўйганлари, шунингдек, пульмонология, кардиология, терапия, эндокринология каби ихтисослашган соҳа мутахассислари билан телемулоқот ўрнатгани қўл келаётир. Айни лаҳзада тузалган беморларимизнинг қувончи чексиз. Уларнинг табассуми, миннатдорли сўзлари заҳматкаш тиббиёт ходимларининг меҳнатига энг юксак баҳодир.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 89 нафарга етди.
14.04.2020
2020 йил 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда.
13.04.2020
2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда.
13.04.2020
Наманганда навбатдаги қувончли воқеа: 11 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалди
Нафақат Тошкент шаҳрида, балки ҳудудларимизда ҳам малакали шифокорларимиз томонидан коронавирус инфекциясини халқаро стантдартлар асосида даволаш чоралари самарали олиб борилмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу муваффақиятлар замирида вилоят юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг баҳамжиҳат бўлиб, улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Энг муҳими, дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётганларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Бунда ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг зиммасида. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугуннинг ўзида 19 нафарга етиб, жами 85 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
13.04.2020
Андижондан ҳам хушхабар: тўртта коронавирусга чалинган беморлар бутунлай соғайди
Айни пайтда Андижо вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона сафида Андижон вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар тузалишни бошлади.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 74 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
13.04.2020
2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда.
13.04.2020
Фарғонада ҳам илк бор икки нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди
Эътиборли жиҳати, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалаётган ҳудудлар географияси кенгайиб бормоқда.

Жумладан, Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, жорий йил 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган. Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томондан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Дарҳақиқат, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашда тиббиёт ходимлари жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилишмоқда. Оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олишга ҳаракат қилишмоқда. Бу каби ватанпарварликни 200 дан зиёд махсус карантин ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган минглаб тиббиёт ходимлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
13.04.2020
Бугунги илк хушхабар: Қашқадарёда ҳам коронавирусга чалинган икки нафар бемор соғайди
Бугунги илк хушхабар: Қашқадарёда ҳам коронавирусга чалинган икки нафар бемор соғайди

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Бунда, шубҳасиз, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандарлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.
Шу боис, халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт ходимлари ва коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол меҳнат қилаётган инсонларга далда бўлинмоқда, улар қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу юксак эҳтиром коронавирус инфекциясига қарши мардона курашаётган қаҳрамон шифокорларимиз учун улкан рағбат ва куч бўлиши шубҳасиз.
Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
13.04.2020
2020 йил 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 896 нафарни ташкил қилмоқда.
12.04.2020
2020 йил 12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда.
12.04.2020
Хоразмда коронавирусга чалинган яна бир нафар бемор буткул соғайди
Аввал хабар берганимиздек, аввалига Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 19 нафар, сўнгра Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунла соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.

Эндиликда яна бир хушхабар: Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор сурхондарёлик бўлиб, жорий йил Россиядан чартер рейсда Урганчга келгач, 25 март куни унда коронавирус инфекцияси аниқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Жонкуяр шифокорларимизнинг мардонавор саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, 32 ёшли бемор дарддан бутунлай тузалди.
Шундай қилиб айни пайтгача мамлакатимиз бўйича жами 66 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
12.04.2020
Бухорода ҳам тўрт нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди
Юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда.

Натижада, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан ташқари, Хоразм ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг бутунлай соғайишига эришилмоқда.
Эндиликда уларнинг сафига Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ҳам қўшилди. Ушбу тиббиёт муассасасининг фидойи ва жонкуяр шифокорлари саъй-ҳаракати ўзининг дастлабки самарасини бериб, 4 нафар бемор бутунлай соғайишди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг икки нафари (бири Андижондан, яна бири эса Тошкент вилоятидан) Туркиядан Бухорога келган бўлиб, жорий йил 26 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Яна фарғоналик икки нафар фуқаро эса чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келишгач, уларда ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.
Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Бунда, пойтахтимиздаги малакали шифокорлар, шунингдек, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани ҳам қўл келмоқда.
Бугунги синовли дамларда ҳақиқий ватанпарварлик намунасини мамлакатимизда фаолият юритаётган минглаб шифокорларимиз мисолида кўришимиз мумкин. Улар меҳнатининг меваси эса соғайган беморларнинг қувончида акс этмоқда. Шифокорларимиз саъй-ҳаракатлари туфайли ҳали кўплаб хушхабарларга шоҳид бўлсак, ажаб эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ваколатли органлар оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада. Коронавирус касаллиги тўғрисида аниқ маълумотни расмий веб-сайтларда топиш мумкин.