04.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 263 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 25 нафари бутунлай соғайган.
04.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.
03.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 227 нафарни ташкил этмоқда.
03.04.2020
“COVID-19” га чалинган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилди
Коронавирус инфекцияси дунёнинг деярли барча давлатларига таҳдид солиб турган бир пайтда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини самарали ва тўғри ташкил қилиш, фуқароларни ишончли ва тўлақонли маълумотлар манбаси билан таъминлаш муҳимдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосланиб, фуқароларимизнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида вазирлик томонидан 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди.
Шунингдек, кечагина фуқароларнинг саволларига тиббий асосланган жавобларни беришга қаратилган “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида онлайн телеграм бот ишга туширилгани ҳақида хабар бердик. Бугун эса беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилгани тўғрисида айтмоқчимиз.
“COVID-19 “ билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?
Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.
Иккинчиси эса, ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан ишончли ва тўлақонли маълумот олиш учун 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишлари ҳамда вазирликнинг расмий сайти (www.minzdrav.uz) ва телеграм канали (t.me/ssvuz), COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz), “coronavirusyordam” телеграм бот каналидан фойдаланишларини тавсия этади.

03.04.2020
Жамоат жойларида, савдо нуқталарида масофани сақланг! Бу касаллик юқтириш хавфини камайтиради.

03.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда.
02.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 15 тага ошиб, 205 нафарни ташкил этмоқда.
02.04.2020
Янги “coronavirusyordam” онлайн телеграм бот канали ишга туширилди

02.04.2020
Навбатдаги қувончли воқеа: Коронавирусга чалинган яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди
02.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 3 тага ошиб, 190 нафарни ташкил этмоқда.
02.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда.
01.04.2020
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 8 тага ошиб, 181 нафарни ташкил этмоқда.
Ваколатли органлар оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада. Коронавирус касаллиги тўғрисида аниқ маълумотни расмий веб-сайтларда топиш мумкин.