Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

01.04.2020

Яқин кунларда яна ўн нафарга яқин бемор бутунлай соғайиши кутилмоқда

Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси шифокорлари коронавирус инфекциясига қарши қандай курашмоқда? Ушбу инфекцияга чалинган беморларга қандай даволаш муолажалари кўрсатилмоқда? Айни пайтда беморларнинг аҳволи қандай ва яқин кунларда уларнинг яна қанчаси  бутунлай соғайиб кетиши кутилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова билан уюштирилган видеомулоқотда юқоридаги саволларга жавоб олинди.

Бу ҳақда қуйидаги видеолавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

01.04.2020

Коронавирусга чалинган беморлардан яна тўрт нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Уларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. 

Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

95

 

01.04.2020

Қисқа рақамли 1003 Call-маркази орқали шу вақтгача 510 мингдан ошиқ мурожаатга жавоб берилди

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 15 март куни 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан тиббий асосланган жавоб ва тавсиялар олишмоқда.

97

Call-марказ туну кун фаолият кўрсатмоқда. Унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб беришмоқда.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:00 да ишга тушган Call-марказга бугун, 1 апрель соат 12:00 гача 510 мингдан ошиқ қўнғироқ келиб тушган.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи кунлари аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидаларини билиш учун мурожаат қилишганди. Ҳозирги кунга келиб, фуқаролар карантин қоидалари, кимлар кўчага чиқиши мумкин эмаслиги, кимларга эса бунга рухсат берилганлиги, COVID-19га қаерда таҳлил топшириш мумкинлиги, карантиндаги фуқароларнинг қайси муассасаларда эканлиги, уларнинг аҳволи каби қатор саволлар берилмоқда. Шу билан биргаликда, касаллик белгилари қандайлиги ҳақидаги саволлар ҳалигача долзарблигини йўқотмаяпти.

01.04.2020

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда.

31.03.2020

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда.

31.03.2020

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда.

31.03.2020

Бугунги кунда тиббиёт ходимларининг фидойи меҳнати, дунёга таҳдид солиб турган коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонона кураши бутун халқимиз томонидан эътироф этилмоқда, ижодкорларимиз эса ўз миннатдорлик туйғуларини гўзал сатрлар ила изҳор қилишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Шифокорлар жанг майдонида” номли шеърида: “Бугун миллат соғлиги жанг майдонидир”, дея тиббиёт ходимларини жангга кирган лашкарларга қиёслаб, шарафламоқда.

Қуйидаги видеолавҳа орқали ушбу гўзал шеърни сиз ҳам бир тинглаб кўринг, сатрлар мазмуни ва оҳангидан дилингиз қалқиб, шифокорларга нисбатан меҳрингиз янада жўш ўрса, ажаб эмас.

31.03.2020

Коронавирусга чалинган беморлардан яна бири соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. 
Ушбу фуқаро, аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди. 

Ўтган вақт давомида  у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди. 

Эътироф этиш жоизки,  фидойи шифокорларимиз томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган ҳолда, халқаро стантдартдлар асосида зарур даволаш муолажалари олиб борилгани ушбу беморнинг буткул соғайишини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда. Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 нафарга етди.
 


Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

31.03.2020

Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Улар орасида яқинда Умра сафаридан қайтган, шу йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморнинг аҳволи ёмонлашган.  
59 ёшли ушбу бемор шу вақтгача сурункали ўпка ва гипертония хасталиги билан диспансер назоратида турган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморда ўткир нафас етишмовчилиги иккинчи даражаси кузатилмоқда. У айни пайтда сунъий нафас олиш аппаратига олинган.  

Шифокорларимиз белгиланган стандарт ва тавсияларга асосан зарур тиббий хизмат кўрсатмоқда.
 

 


Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

31.03.2020

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 нафарни ташкил этмоқда.

31.03.2020

Мамлакатимизнинг қайси ҳудудларида коронавирусга чалинган беморлар даволанишмоқда, улар қайси ҳудудлардан?

Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда.

98

Уларнинг 92 нафари (шундан 7 нафари соғайган, бир нафари вафот этган) пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида, қолган 66 нафари (шундан бир нафари вафот этган) эса қатор вилоятлардаги шифохоналарда муолажа олишмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Фарғона ушбу кўрсаткич билан Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Уларнинг 9 нафари фарғоналик. Қолган 4 нафари андижонлик, 1 нафари жиззахлик, 3 нафари самарқандлик,7 нафари пойтахтлик, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Касалликка чалинганларнинг 17 нафари шу йилнинг 25 март куни битта рейсда Туркиядан Фарғонага чартер рейсда келишган йўловчилар орасида аниқланган. Шу куниёқ улар стационар карантинга олиниб, касаллик тасдиқлангач ихтисослашган тиббиёт муассасасига ўтказилган.

Наманган вилоятида эса 15 ҳолатда ушбу инфекция аниқланган. Уларнинг 13 нафари 12 ва 13 март кунлари Туркия сафарида бўлиб қайтишган икки нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқародан юқтириб олишган. Айни пайтда беморлар вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Илгари хабар берганимиздек, бир нафар бемор вафот этган.

Андижон вилоятида 8 нафар бемор бор ва уларнинг барчаси андижонликлар. Бундан ташқари бошқа вилоятларда яна 6 нафар андижонлик бемор бор — 2 нафари Бухорода, 4 нафари Фарғонада вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.

Ҳозирда бир нафар хоразмликда ушбу инфекция тасдиқланган. Аммо вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бундан ташқари, яна 5 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 2 нафари сурхондарёлик, 1 нафари бухоролик, 1 нафари қорақалпоғистонлик, 1 нафари эса фарғоналик ҳисобланади.

Бухоро вилоятида 8 нафар, жумладан, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан бемор даволанмоқда. Уларнинг 4 нафари 22 март куни Истанбул – Бухоро чартер рейсида ва яна 4 нафари эса 24 март куни Москва – Бухоро чартер рейсида келган ва карантинга олинган, касаллиги тасдиқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.

Бундан ташқари, юқорида таъкидлаганимиздек, Москвадан чартер рейсида келиб, касаллиги тасдиқланган 2 нафар бухоролик пойтахтимизда ва 22 мартда Москвадан чартер рейсида Урганчга учган бир нафар ушбу вилоят фуқароси Хоразм юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Айни вақтгача уч нафар қашқадарёликда ушбу инфекция аниқланган. Шундан бемор билан мулоқот орқали ушбу инфекцияга чалиниб бир нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, қолган 2 нафари 21 март ва 28 март кунлари Москвадан  келган шаҳрисабзлик ва яккабоғлик фуқароларда аниқланган. Улар пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида муолажа олишмоқда.

Навоий вилоятидан ҳам 2 нафар асли ушбу ҳудуддан бўлган ва касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода инфекция аниқланиб, вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган муассасада даволанишмоқда.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида батафсил маълумот бериб боришда давом этамиз.

31.03.2020

Коронавирусга чалиниб пойтахтимизда даволанаётган беморлар юртимизнинг қайси ҳудудларидан?

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

 

Шунингдек, беморлар билан яқин мулоқот қилган фуқаролар ҳам зудлик билан аниқланиб, улар саломатлиги устидан 14 кунлик стационар карантин кузатуви ҳам ўрнатилган. Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан  5 нафари вояга етмаган болалардир. 
Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор. 
Жумладан, ҳозирда Тошкент шаҳрида юртимиз бўйича энг кўп бемор, яъни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами  даволанаётган 92 нафар бемордан 7 нафари соғайган бўлса, 1 нафари вафот этган. Ҳудудлар кесими бўйича: Тошкент шаҳридан 73, Бухородан 2, Қашқадарёдан 2, Навоийдан 2, Самарқанддан 7, Сирдарёдан 1 ҳамда Тошкент вилоятидан 5 нафар бемор пойтахтимиздаги ушбу тиббиёт муассасасида даволанмоқда. 
Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга  ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Бу ҳақда кейинги материалимизда батафсил маълумот берамиз. 
 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.