Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

27.04.2020

Тошкент шаҳридаги иккита клиникадан 16 нафар бемор бутунлай соғайди

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар коронавирусга қарши астойдил курашмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси эса кундан кунга ёрқинроқ намоён бўлмоқда. 


Жумладан, пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор буткул соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улардан 9 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 3 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида, 1 нафари эса Сеул – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 8 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 63 нафарга етди. 
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайиб чиққан 53 ёшли ва 38 ёшли беморлар (аёл) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 75 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 77 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 826 нафарга етди.

27.04.2020

Наманганда 4 нафар, Жиззахда эса барча беморлар буткул соғайди

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, уни юқтирган беморларни самарали даволаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда.

 


Наманган вилоятида 4 нафардан, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Наманганда соғайганларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичига 31 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Жиззахдан тузалиб чиққан 33 ёшли ва 31 ёшли беморлар (эркак) жиззахлик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан аввал 1 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди. Эндиликда ушбу икки нафар билан вилоятдаги коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайиб чиқишди.  
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда. 

27.04.2020

Бугуннинг илк хушхабари: Бухорода 15 нафар бемор соғайди, жами тузалганлар 800 нафардан ошди

Шифокорларимизнинг матонатли меҳнатлари туфайли ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимиз соғайишаётгани ҳаммамизни қувонтирмоқда.

101


Бугунги илк қувончли хабар: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан  чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 265 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 280 нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда. 
Шу соатга келиб мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони  804 нафарни ташкил этмоқда.

27.04.2020

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

7

27.04.2020

2020 йил 27 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1887 нафарни ташкил қилмоқда.

26.04.2020

Тўртта вилоятдан 24 нафар бемор соғайиб, юртимизда жами тузалганлар 789 нафарга етди

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилган зарур профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

8

Эришилаётган муваффақиятларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда қаҳрамонлик кўрсатаётган минглаб тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор. 
Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун шу соатларда яна тўртта: Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. 
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 789 нафарни ташкил этмоқда. 

26.04.2020

2020 йил 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1869 нафарни ташкил қилмоқда.

26.04.2020

Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл ва яқинда фарзандли бўлган аёл буткул соғайди

Юртимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашга қанчалик эътибор қаратишаётгани, соғайиб чиқаётганлар кўламида ҳам кўриш мумкин.

Бунда шифокорларимиз томонидан халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чоралари кўрилаётгани ушбу муваффақиятларнинг асосий омили бўлмоқда. Шу ўринда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият берилаёганини таъкидлаш жоиз.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасида илк бор коронавирусга чалинган 2 нафар бемор: яқинда фарзандли бўлган аёл ҳамда ҳомиладор аёл соғайиб чиқишди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Биринчи бемор аёл 38 ёшда бўлиб, Наманган шаҳридан. Жорий йил 31 март куни Тошкент шаҳар перинатал марказида фарзандли бўлган. Онада коронавирус инфекцияси аниқлангач, 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келинган. Унинг фарзандида эса коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Ҳомиладор аёл эса 28 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. У жорий йил 26 март куни Туркиядан Тошкентга келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, 3-сонли туғруқ комлексига олиб келинган. Айни пайтда 32 ҳафталик ҳомиласи ривожланмоқда. 
Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар икки нафар беморда ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 765 нафарга етди.

26.04.2020

Тошкент шаҳридан 6 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 763 нафарга етди

Юқори тажриба ва маҳоратларини ишга солишаётган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайиб чиқишларини таъминламоқда.

9

Жумладан, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 5 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 1 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан бўлса, қолган 3 нафари эса Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали келишган. Қолган 3 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 75 нафарга етди. 
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайган 42 ёшли бемор (эркак) Тошкент шаҳридан бўлиб,  коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 763 нафарга етди.

26.04.2020

Бугуннинг илк хушхабари: Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор соғайди

Бугун Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди. Беморларнинг 23 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан, 27 нафари эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан чиқишди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

11


Шифо топганларнинг 44 нафари Россиядан, 6 нафари эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, ихтисослашган шифохонага жойлаштирилган. Улардан 43 нафари эркак, 7 нафари аёл. Беморларнинг 9 нафари Самарқанд вилоятидан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан 8 нафардан,  5 нафари Андижон вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 4 нафардан, 3 нафар Тошкент шаҳридан бўлса, Хоразм, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшли қизалоқ. 
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган  бўлса, эндиликда улар 260  нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда. 
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 757 нафарни ташкил этмоқда.

26.04.2020

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига қарши курашаётган 152 нафар тиббиёт ходимларига эҳтиром билан кузатилди

Апрель 26, 2020

 
ССВ Матбуот хизмати фотолари

Коронавирус пандемиясининг

дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани барча давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига янада катта масъулият юкламоқда. Нафақат коронавирус инфекциясига чалинганлар, балки бутун инсониятнинг умид кўзлари шифокорларга қадалган. Ушбу улкан масъулиятни чуқур ҳис этган тиббиёт ходимлари жасорат ва шиддат билан қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришиб, самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Ана шундай миллионлаб фидойи касб эгалари сафида юртимиз тиббиёт ходимлари ҳам борлиги барчамизни қувонтиради. Сўнгги кунларда тиббиёт ходимларининг матонатли меҳнати кетма-кетма соғайиб чиқаётган беморлар тимсолида намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларга халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирганлари ҳам бежиз эмас.

Бугун Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда фидойилик билан меҳнат қилишган Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг 108 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасининг 44 нафар, жами 152 нафар тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан чуқур миннатдорлик изҳор этилиб, юксак эҳтиром билан реабилитацияга кузатилди. Эндиликда улар ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Айни пайтда юртимизда юз мингдан зиёд тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган юзлаб беморларни даволашмоқда, карантинда бўлган минглаб фуқароларни тиббий кузатувга олишган. Шифокорларимизнинг мана шундай матонатли меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорати ва фидойилиги билан коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботлашмоқда. Жумладан, шу кунгача шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан 110 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасидан эса 48 нафар, жами 158 нафар бемор буткул соғайиб чиққанини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Энг муҳими, оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясига беморларни шифо улашишга интилаётган тиббиёт ходимлари ҳар қанча эътирофга лойиқ. Давлатимиз раҳбари коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор видеоселектор йиғилишларида халқимизга йўллаган мурожаатларида ҳам шифокорларимиз меҳнатига алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, ушбу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорлар фаолиятини эътироф этди. Бундан ташқари, халқимиз ҳам тиббиёт ходимлари ва коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол меҳнат қилаётган инсонларга далда бўлишмоқда, имкон қадар қўллаб-қувватлашмоқда. 

Ушбу юксак эҳтиром коронавирус инфекциясига қарши мардона курашаётган қаҳрамон шифокорларимиз учун улкан рағбат ва куч бўлиши шубҳасиз.  

26.04.2020

МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлим кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

11