26.04.2020
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

26.04.2020
COVID-19 касаллигига чалинган 1865 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

26.04.2020
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

26.04.2020
2020 йил 26 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1865 нафарни ташкил қилмоқда.
25.04.2020
2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда.
25.04.2020
Тошкент ва Хоразмда 18 нафар бемор тўлиқ тузалиб, жами соғайганлар 700 нафардан ошди
Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилган зарур профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Эришилаётган муваффақиятларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда қаҳрамонлик кўрсатаётган минглаб тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Жумладан, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар республика ва вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлардан 1 нафари (4 ёшли бола) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Яна 1 нафари (40 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Россиядан чартер рейсда келган. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 70 нафарга етди.
Хоразм вилоятида соғайганларнинг 15 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 1 нафари аёлдир. Беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 3 нафардан, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 45 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 86 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.
25.04.2020
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ЯНА 10 НАФАР БЕМОР БУТКУЛ СОҒАЙДИ
Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 1 нафари Фарғона вилоятидан, 9 нафари Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Кегейли туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 42 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 19 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 29 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 689 нафарга етди.
25.04.2020
ФАРҒОНАДАН ЯНА 22 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ВИЛОЯТДА ШУ ПАЙТГА ҚАДАР ТУЗАЛГАНЛАР 52 НАФАРГА ЕТДИ
Коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганларнинг сафи кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Жумладан, мамлакатимизда ҳам фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар навбатма-навбат дарддан фориғ бўлаётгани барчамизни қувончимизга сабаб бўлмоқда.
Жумладан, Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 22 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 19 нафари чартер рейс орқали Туркиядан, 1 нафари Мисрдан ва яна 1 нафари Прага шаҳридан Фарғонага келишган бўлиб, карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган. Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёллар бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 30 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 679 нафар бемор тўлиқ соғайди.
25.04.2020
БУХОРОДАН БИР ЙЎЛА 32 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ
Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг буткул тузалиб чиқишаётганида шифокорларимизнинг бор маҳоратини ишга солган ҳолда, халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларини кўришаётгани муҳим омил бўлмоқда. Яъни, замонавий ва самарали тиббий муолажалар, аввало, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг тезда соғайиб, ўзларини тиклаб олишларига ёрдам бераётган бўлса, иккинчи, ушбу хасталикдан ўлим кўрсаткичини кескин пасайтириш имконини бермоқда.
Бухоро вилоятидан бир йўла 32 нафар беморнинг тўлиқ соғайиб чиқиши коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабасидир. Уларнинг 22 нафари вилоят кўп тармоқли марказидан, 10 нафари юқумли касалликлар шифохонасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг 30 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улардан 28 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Андижон вилоятидан, 5 нафари Тошкент вилоятидан, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларидан 3 нафардан, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 74 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 210 нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 657 нафарни ташкил этмоқда.
25.04.2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ: СУРХОНДАРЁ ВА НАВОИЙДАН 4 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясидан соғайиб бораётганларнинг кўпайиб бораётгани ва аксинча, касалланиш ҳолатларининг аста-секин камайиб бориши кўзга ташланмоқда. Бунда фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекцияси чекинаётганидан далолатдир.
Жумладан, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Навоий вилоятидан 1 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Сурхондарёда тузалганлардан бир нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, бир нафари Самарқанд ва яна бир нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси (эркаклар) жорий йил 27 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Навоийда тузалган бир нафар (эркак) бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳар икки вилоятдаги 4 нафар фуқаролар орасида энг ёши каттаси 39 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 625 нафар бемор тўлиқ соғайди.
25.04.2020
2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда.
25.04.2020
COVID-19 касаллигига чалинган 1804 нафар беморнинг қайд этилиши, соғайганлиги ва вафоти билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

Ваколатли органлар оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада. Коронавирус касаллиги тўғрисида аниқ маълумотни расмий веб-сайтларда топиш мумкин.