Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

24.04.2020

2020 йил 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1778 нафарни ташкил қилмоқда.

23.04.2020

2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

23.04.2020

Бугун 111 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 561 нафарни ташкил этмоқда

Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда, пандемия билан курашишдек катта масъулиятни  зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.

27


 
Жумладан, Бухоро вилоятидан яна хушхабар: 58 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Эътиборли жиҳати, Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида 95 нафар бемор соғайди.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида: биринчи кун 96, иккинчи кун 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.

23.04.2020

2020 йил 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилмоқда.

23.04.2020

Сўнгги уч кун давомида соғайган беморлар 242 нафарга етиб, жами тузалганлар 500 нафардан ошди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси эса кундан кунга ёрқинроқ намоён бўлмоқда. 

28

Жумладан, бугун ҳам пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Фарғона вилоятидан. Улардан 1 нафари БААнинг  Дубай шаҳридан келган. Қолган 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 2 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 50 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 58 нафарга етди. Бунда, шубҳасиз, республика  Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида соғайганлар жами 242 нафарга етди ва айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 503 нафарни ташкил этмоқда. 

23.04.2020

Яна 9 нафар бемор соғайди, жами тузалганлар 495 нафарга етди

Коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганларнинг сафи кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Жумладан, мамлакатимизда ҳам фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар навбатма-навбат дарддан фориғ бўлаётгани барчамизни қувонтирмоқда.

30

Жумладан, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан эса 1 нафар, Бухоро вилоятидан бугуннинг ўзида  яна 6 нафар, жами 9 нафар бемор буткул соғайди. Улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 1 нафари (аёл) 54 ёшда, Тошкент шаҳридан. Яна бир нафари (эркак) эса Тошкент вилоятидан, 25 ёшда.  Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.  

Сурхондарёда тузалган бемор (эркак) эса 31 ёшда бўлиб, Сирдарё вилоятидан. У жорий йил 27 март куни чартер рейс билан Россиядан Термиз шаҳрига келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 

Шунингдек, Бухоро вилоятида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Наманган вилоятидан бўлса, 1 нафари Бухоро вилоятидан. Уларнинг ёши каттаси 62 ёшда, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди. 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар ҳозирча  495 нафарни ташкил этмоқда. 

23.04.2020

Бухородан бир йўла 31 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг буткул тузалиб чиқишаётганида шифокорларимизнинг бор маҳоратини ишга солган ҳолда, халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларини кўришаётгани муҳим омил бўлмоқда. Яъни, замонавий ва самарали тиббий муолажалар, аввало, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг тезда соғайиб, ўзларини тиклаб олишларига ёрдам бераётган бўлса, иккинчи, ушбу хасталикдан ўлим кўрсаткичини кескин пасайтириш имконини бермоқда.


29 
Бухоро вилоятидан бир йўла 31 нафар беморнинг тўлиқ соғайиб чиқиши коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабасидир. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 26 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.  Улардан 27 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 4 нафардан Андижон, Тошкент ва Бухоро вилоятларидан, 2 нафардан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Фарғона вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 83 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 114  нафарга етди. 

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 486 нафарни ташкил этмоқда.

23.04.2020

Беморлар соғайиб чиқаётган ҳудудлар қаторига Жиззах ҳам қўшилди

Карантин даврида коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлигини ҳар биримиз яхши билиб олдик. Шунингдек, тиббиёт ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни халқаро стандартлар асосида самарали даволаш борасида етарлича тажриба тўплашди ва амалиётда кенг қўллашмоқда.

30

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Анжидон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари сафига эндиликда Жиззах вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган бемор (эркак) 35 ёшда бўлиб, Жиззах шаҳридан. У коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди. 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 455 нафарга етди.

23.04.2020

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидан

Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирокида сессия.

31

Ҳозир коронавирусг касаллигига қарши кураш учун 16 минг ўрин ҳозирлаб қўйилди. Сабаби, жуда кўп давлатлар жой тополмай қолди. Бизда эса шундай имконият яратиб берилди.

Шунингдек, коронавирусдан даволаш мақсадида 20 минг бемор учун дори-дармон воситалари захираси яратиб қўйилган.

Алишер Шадманов, Соғлиқни сақлаш вазири.

23.04.2020

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидан

Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов, Алишер Шодмонов ва бошқалар иштирокидаги сессиядан.

32

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда.  Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда. 

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

 

23.04.2020

Бугунги илк хушхабар: Андижонда яна 4 нафар бемор соғайди

Сўнгги кунларда тиббиёт ходимларининг матонатли меҳнати кетма-кет соғайиб чиқаётган беморлар тимсолида намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида кеча бўлиб ўтган глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселктор йиғилишда ҳам кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларга халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирилганлиги  ҳам бежиз эмас.

32

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясидан буткул соғайган 4 нафар бемор билан бугунги хушхабарларимизни бошлаймиз. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан тўлиқ тузалиб чиққанлар 51нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 454 нафарни ташкил этмоқда. 

23.04.2020

Юртимизда илк бор онлайн поликлиника синов режимида ишга туширилди

Мамлакатимизда  илк бор “Шифокордан сўранг” онлайн поликлиникаси синов тариқасида ишга туширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “AskDoctor” компанияси ва UZINFOCOM Ягона интегратори ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади.

Ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун www.AskDoctor.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун алоқа маълумотларни киритиб, телефон рақам орқали тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (чат, аудио ёки видео) бирини танлаш лозим.

Олдиндан ёки мулоқот пайтида анкеталар, касалхонадан чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, яъни, шифокорга тавсияларни тайёрлашда ёрдам берадиган маълумотлар тасвирини юклашингиз мумкин. Шифокор маслаҳатидан сўнг телефонингизга тавсия ёзилгани тўғрисидаги хабар келади. Уни сайтнинг шахсий кабинети орқали юклаб олиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда, онлайн маслаҳатлар фақат тавсия характерига эга.Чунки шифокор масофадан туриб, таҳлил олиш, ҳарорат, босим ва пульсни ўлчаш каби ҳаракатларни амалга ошира олмайди.

Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул. Хизматдан фойдаланиш учун махсус дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди ва Интернет браузерига эга ҳар қандай қурилма (смартфон, планшет, ноутбук, компьютер) орқали фойдаланиш мумкин. Браузер созламаларида сайтнинг микрофон ва вебкамера қурилмаларидан фойдаланишига рухсат берилишига алоҳида аҳамият бериш керак.

Сифат ва хавфсизлик борасида тўхталадиган бўлсак, онлайн поликлиниканинг барча мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлигида қўшимча синовдан ўтган юқори малакали шифокорлар (шу жумладан, профессорлар)  ҳисобланади. Тез орада уйда бўлган ва тиббий маслаҳатларни тақдим этиш учун техник имкониятга эга шифокорларни ҳам жалб қилиш функцияси ишга туширилади. 
Бундан ташқари, ушбу сайтда мақолалар, тавсиялар ва тиббий энциклопедия ҳам мавжуд бўлиб, шифокор билан онлайн маслаҳатлашувдан олдин ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

Тўсатдан пайдо бўлган оғриқ ва касаллик аломатлари пайтида диққатни жамлаш жуда қийин бўлишини ҳисобга олган ҳолда, www.askdoctor.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш тавсия қилинади.

Шунингдек, мамлакатимиздаги ноқулай санитария-эпидемиологик вазият даврида шифокорлар маслаҳати бепул эканлигини инобатга олиб, шифокорлар билан мулоқот сўзлашув маданиятига риоя қилган ҳолда, ҳақорат ва таҳдидларсиз ўтиши лозим. Шуни билингки, онлайн маслаҳат тўлиқ даволаниш ҳисобланмайди. Зарур ҳолда шифокор-консультант тез ёрдам чақириши ёки шифокор кўригига йўналтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа қисқа фурсатларда ишга туширилиб, маълум бир муддат синов тариқасида фаолият юритади. Ушбу даврда техник носозликлар юзага келиши ва матнда хатоликлар кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, айни пайтда шифокорлар сони кам бўлганлиги боис мурожаатчилар кўпайиб, консультантлар банд бўлган тақдирда, бироздан сўнг қайта мурожаат қилиб кўриш тавсия этилади.