Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

22.04.2020

2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил қилмоқда.

22.04.2020

Сўнгги икки кун давомида қарийб 200га яқин бемор бутунлай тузалиб, жами соғайганлар 450 нафарга етди

Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиб, ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

36

Жумладан, айни шу соатларда  Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса  21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирга қадар вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 47  нафарга етди.

Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар  сони 450 нафарни ташкил этмоқда. 

22.04.2020

Яна 17 нафар бемор коронавирус инфекциясидан буткул тузалиб, соғайганлар сони 424 нафарга етди

Коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморлар ҳақида қувончли янгиликлар замирида фидойи ва малакали тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси бор. Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда, пандемия билан курашишдек катта масъулиятни  зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар. 

35

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган. Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёллардир.  Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди). Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди. 

– Клиникамиз ходимларининг бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморлармизнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнамоқда, – дейди Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова. – Халқаро стандартлар асосида даволаш муолажаларини олиб бориш учун тиббиёт муассасамизда барча шароитлар яратилган. Саъй-ҳаракатларимиз натижада бугун ҳам навбатдаги 17 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди. Малакали шифокорларимиз жонкуярлиги туфайли ушбу кўрсаткичлар кундан кун ошиб боришига ишончим комил.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 424 нафарни ташкил этмоқда.

22.04.2020

Хоразмдан 35 нафар бемор тўлиқ тузалди, жами соғайганлар 407 нафарга етди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

38

Жумладан, бугуннинг ўзида  Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 31 нафари барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоятдаги шифохоналарига жойлаштирилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан Наманган, Сирдарё,  Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 58 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 45 нафарга етди.

Бунда, шубҳасиз, Хоразм вилоятидаги  фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандарлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 407 нафарни ташкил этмоқда.

22.04.2020

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига  у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.

Беморнинг шу кунгача  кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар  ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг  белгиланган стандартлар асосида  ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

22.04.2020

Илк хушхабаримиз Қорақалпоғистондан: 15 нафар бемор буткул соғайди

Бир томондан кунлар исиб, баҳор фаслининг чирой очаётгани, иккинчи томондан эса кундан кунга коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморларнинг кўпайиб бораётгани юртдошларимиз кайфиятига, руҳиятига ижобий таъсир этаётгани шубҳасиз. Бугун ҳам барчамизни қувонтирадиган кўплаб хушхабарни тақдим этиш ниятидамиз.

38

Ушбу хайрли жараёнлар ортида эса минглаб инсонлар, жумладан, фидоий шифокорларнинг заҳматли фаолияти мужассам. Қаҳрамон тиббиёт ходимлари ҳар доимгидек, зиммасидаги вазифаларни шараф билан бажаришмоқда.

Бугуннинг биринчи янгилигини Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб чиққанлиги ҳақидаги хабар билан бошлаймиз.

Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан  бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 нафарга етди.

22.04.2020

2020 йил 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1692 нафарни ташкил қилмоқда.

21.04.2020

2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда.

21.04.2020

Бугун коронавирусдан тузалганлар сони 96 нафарга етиб, шу кунгача 357 нафар бемор бутунлай соғайди

Аввал ҳам айтганимиздек, дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётган шифокорларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 13 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари пойтахтимиздан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморлардан 1 нафари чартер рейсда Туркиядан Тошкентга келган. Қолган 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 71 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Илк коронавирус инфекциясига чалинганларни қабул қилган мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморларнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қувонарли жиҳати, бугун мамлакатимизда айни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб,  96 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони шу кунгача 357 нафарни ташкил этмоқда.

21.04.2020

Пойтахтимиздан яна 10 нафар бемор тўлиқ соғайди

Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

 

Соғайганларнинг 3 нафари Москва – Тошкент , 1 нафари Истамбул – Тошкент йўналишида чартер рейсда келишган ва карантинга олинган. Қолган 6 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 5 нафари аёллардир. Улардан 9 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари Хоразм вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 32 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 42  нафарга етди.
 
Аҳамиятли томони, нафақат коронавирус инфекциясига чалинганлар, балки бутун аҳолининг умид кўзлари шифокорларда. Шундай жиддий масъулиятни зиммасига олган тиббиёт ходимлари эса жасорат ва шиддат билан қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришиб, самарали натижаларга эришмоқдалар.

Ҳозирча бугунги кун давомида  мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 344 нафарни ташкил этмоқда.

21.04.2020

Тошкент шаҳрида 67 ёшдан 11 ёшгача бўлган 21 нафар бемор соғайди

Айни кунларда коронавирус пандемияси билан курашаётган барча давлатларнинг малакали мутахассислари, коронавирус тарқалишининг олдини олишда, энг асосий омил карантин эканини якдиллик билан таъкидлашмоқда. Шунингдек, юртимиз шифокорлари томонидан инфекцияга чалинганларни эрта босқичда аниқлаш, тезкор ва самарали даво чораларини амалга ошириш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. 

40

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 21 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шифо топганларнинг 8 нафари Россиядан Тошкентга келишгач, “Сокол” оромгоҳига карантинга олинган, 1 нафари Франциядан, яна 1 нафари эса БААнинг Дубай шаҳридан келган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Қолган 11 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни ютириб олган. 

Беморлардан 11 нафари эркак, 10 нафари аёл. Улардан 13 нафари пойтахтимиздан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Навоий, Хоразм ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди. 

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 29 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 50 нафарга етди.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 334 нафар бемор тўлиқ соғайди.

21.04.2020

Наманганда 20 нафар бемор соғайди, улар орасида 5 ёшли бола ҳам бор

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясидан соғайиб бораётганларнинг кўпайиб бораётгани ва аксинчи, касалланиш ҳолатларнинг аста-секин камайиб бориши кўзга ташланмоқда. Бунда фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекцияси чекинаётганидан далолатдир.

41

Чунки юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан беморларнинг бутунлай соғайишига эришилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 20 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, 19 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган, бир нафари Туркиядан келган. Беморларнинг 7 нафари эркак, 13 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 23 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 43 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 313 нафарни ташкил этмоқда.