Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

20.04.2020

Бугуннинг хушхабарларини соғайган 2 нафар бемор билан Андижон бошлаб берди

Бугун ҳам юртимиздаги қатор тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг реабилитацияга кузатилиши кутилмоқда.

 

Жумладан, биринчи бўлиб Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 227 нафарни ташкил этмоқда.

19.04.2020

2020 йил 19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда.

19.04.2020

2020 йил 19 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1543 нафарни ташкил қилмоқда.

19.04.2020

Тошкент тиббиёт академияси клиникасида илк бор 11 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанаётган шифохоналарда тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Бунда, малакали шифокорлар, шунингдек,  пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислар билан телемулоқот ўрнатилгани ҳам даволаш жараёнида ўз самарасини бераяпти.

54

Айни синовли дамларда ҳақиқий ватанпарварлик намунасини кўрсатиб, фаолият юритаётган минглаб шифокорларимиз саъй-ҳаракатларининг меваси эса соғайган беморлар қувончида акс этмоқда.

Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, 7 нафари “Ботаника” санаторийсига, қолган 4 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган. Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

19.04.2020

Яна 10 нафар бемор соғайиб, шифо топганлар сони 214 нафарга етди

Айни пайтда дунёда ҳамон коронавирус пандемияси авж нуқтасида турган бўлса-да, шифо топаётган беморлар сафининг кенгайиб бораётгани одамларда ушбу инфекцияни енгишга бўлган ишончни бермоқда. Юртимизда ҳам сўнгги кунларда соғайганлар кўпайиб бораяпти.

56

Жумладан, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтимиздан, 3 нафари Тошент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, юқтириб олишган. Шунингдек, уларнинг 2 нафари Россиядан пойтахтимизга келган ва “Сокол” оромгоҳида карантинга олинган, яна 1 нафари эса Москва – Тошкент йўналишида чартер рейси орқали келгач, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказига жойлаштирилган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанишни бошлашган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Сўнгги текширув натижалари ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 17 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 27 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 214 нафар бемор тўлиқ соғайди.

19.04.2020

Бухорода яна 10 нафар бемор соғайди, вилоятда жами шифо топганлар сони 57 нафарга етди

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бунда фидойи тиббиёт ходимларининг мардонавор саъй-ҳаракати муҳим ўрин тутмоқда.

 

Бунинг замирида эса юртимизда коронавирус инфекцияси аниқлангандан то ҳозирги кунгача фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Бугун Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Соғайганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 47 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 57 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 204 нафар бемор тўлиқ соғайди.

19.04.2020

Махсус комиссия хабар

Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.

Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:

‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

19.04.2020

2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда.

18.04.2020

2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1490 нафарни ташкил қилмоқда.

18.04.2020

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор бугун бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди

Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда  “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.  

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасига  ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг  стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун  ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

18.04.2020

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида қатор муҳим тайинловлар амалга оширилди

58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ботиржон Журабаевич Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

56

Шунингдек, айни пайтгача ушбу агентлик директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Ибрагимович Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. 

18.04.2020

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори тайинланди

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш масадида мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

58

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.

Шунга асосан, мамлакатимиз Президентининг қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.