Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР 18 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ
2020 йил 4 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 047 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 215 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган беморлар, яъни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл), Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 340 нафар, Тошкент вилоятида 181 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафар, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 789 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 18 051 (+789) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 831 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.