Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Янгиликлар

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 12 ТА ҲУДУДИДА 196 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
2020 йил 15 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 278 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 
95 нафари Тошкент шаҳрида, 
8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар 
Тошкент шаҳрида 58 нафар, 
Тошкент вилоятида 48 нафар, 
Наманган вилоятида 27 нафар, 
Андижон вилоятида 13 нафар, 
Сирдарё вилоятида 12 нафар, 
Фарғона вилоятида 8 нафар,  
Самарқанд вилоятида 7 нафар, 
Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, 
Навоий вилоятида 5 нафар, 
Сурхондарё вилоятида 5 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
Хоразм вилоятида 3 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 59 291 (+196) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 469 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.