
Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Ушбу клиникада айни пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 122 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 103 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.
Ваколатли органлар оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада. Коронавирус касаллиги тўғрисида аниқ маълумотни расмий веб-сайтларда топиш мумкин.