Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Коронавирус инфекциясининг юқиш йўллари

Ортга қайтиш

Агар телефон зарарланган қўллар билан ушланган бўлса, ёки зарарланган юзаларга қўйилган бўлса, шунингдек сиз ушбу телефонни ушласангиз, унда юқиши мумкин.

Ҳа, қўл бериб кўришганда юқиш даражаси баланд. Қўлларингизни доимо совунда ювиб ёки антисептик воситалари билан зарарсизлантириш шарт

Вирус ҳаво-томчи йўли билан, жумладан; йўталганда, аксирганда, яқин масофада гаплашганда, қўл бериб кўришганда, ўпишганда, қучоқлашганда, зарарланган жисм ёки буюм билан бевосита контакт бўлганда юқиши мумкин. Шунинг учун: мулоқотда масофани сақланг (камида 2 метр), қўл бериб кўришманг, ниқоб тақиб юринг ва қўлларингизни доимо совун билан ювинг ҳамда антисептик воситалар билан доимо зарарсизлантиринг

Коронавирус билан зарарланган қўл, эшик тутқичлари, пул, стол - стуллар юзалари, қоғоз, ойна, зинапоя, панжаралар ва бошқа вирус мавжуд бўлиш эҳтимоли бўлган ҳар қандай жисм ёки предмет орқали юқиши мумкин. Шунинг учун кўчага заруриятсиз чиқманг. Агар кўчага чиқиш зарурияти туғилса, унда албатта маска тақинг, қўлингизни кераксиз нарсаларга текизманг, қўлларингизни доимо совун билан ювинг ҳамда антисептик воситалар билан доимо зарарсизлантиринг

Ҳа, юқиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар тўловларни электрон шаклда амалга оширинг

Йўқ. Мевалар орқали вирус юқмайди, аммо мевалар истеъмол қилинишдан олдин ювилиши лозим

Йўқ, сут ва сут маҳсулотлар орқали вирус юқмайди. Лекин сут маҳсулотларини истемол қилишдан олдин унинг зарарсиз эканлиги ва яроқлилик муддати ўтмаганлигига ишонч ҳосил қилинг

Парранда ва хайвонларга текканда коронавирус юқмайди, лекин парранда ва ҳайвонларга тегилгандан сўнг, албатта қўлларни совун билан ювинг

Бу вирус айрим сут эмизувчилар (масалан бир ўркачли туялар гўштида) сақланиши мумкин. Шунинг учун гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан олдин термик ишловдан ўтказиш, қайнатиб ёки қовурилган ҳолда истеъмол қилиш зарур

Агар саволларингизга жавоб топа олмасангиз, оператор билан боғланинг