Агар телефон зарарланган қўллар билан ушланган бўлса, ёки зарарланган юзаларга қўйилган бўлса, шунингдек сиз ушбу телефонни ушласангиз, унда юқиши мумкин
Ҳа, қўл бериб кўришганда юқиш даражаси баланд. Қўлларингизни доимо совунда ювиб ёки антисептик воситалари билан зарарсизлантириш шарт
Ниқоб (маска) сизни бугунги кунда ҳар қандай коронавирус юқиш эҳтимолларидан ҳимоя қилиш воситаларидан бири бўлганлиги сабабли доимо уни тақиб юринг
Ниқоб (маска) сизни бугунги кунда ҳар қандай коронавирус юқиш эҳтимолларидан ҳимоя қилиш воситаларидан бири бўлганлиги сабабли доимо уни тақиб юринг
Бу вирус айрим сут эмизувчилар (масалан бир ўркачли туялар гўштида) сақланиши мумкин. Шунинг учун гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан олдин термик ишловдан ўтказиш, қайнатиб ёки қовурилган ҳолда истеъмол қилиш зарур
Парранда ва ҳайвонларга текканда коронавирус юқмайди, лекин парранда ва хайвонларга тегилгандан сўнг, албатта қўллар совун билан ювинг
Йўқ, сут ва сут маҳсулотлар орқали вирус юқмайди. Лекин сут маҳсулотларини истемол қилишдан олдин унинг зарарсиз эканлиги ва яроқлилик муддати ўтмаганлигига ишонч ҳосил қилинг
Йўқ. Мевалар орқали вирус юқмайди, аммо мевалар истеъмол қилинишдан олдин ювилиши лозим
Йўқ. Чунки тамаки тутуни вирусга таъсир қилмайди. Аксинча вирус юқишига имкониятни кенгайтиради.
Бу мутлақо нотўғри маълумот. Бу харакатлар вирусга қарши самара бермайди. Аксинча вирус юқишига имкониятни кенгайтиради.
Ҳа, юқиши мумкин. Шунинг учун имқон қадар тўловларни электрон шаклда амалга оширинг
Ваколатли органлар оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада. Коронавирус касаллиги тўғрисида аниқ маълумотни расмий веб-сайтларда топиш мумкин.