Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003
eye
Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома! Уйда қолинг! / Оставайтесь дома!

Коронавирус инфекциясининг юқиш йўллари

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси учун хароратни кўтарилиши хосдир, лекин кўпчилик холларда енгил ёки белгисиз кечганда харорат меъёрида қолади.

Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас. Бунга олиб келувчи сабаблар: 1. Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас. 2. Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги. 3. Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги. 4. COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам.

COVID-19 енгил шаклини ўтказган беморларнинг клиник соғайиши тахминан белгилар пайдо бўлганидан икки ҳафтадан сўнг кузатилади. Касаллик давомийлиги бир қатор омилларга боғлиқ, масалан, касалликнинг оғирлик даражаси, йўлдош касалликлар мавжудлиги. ЖССТ тавсияларига кўра, клиник соғайиш кузатилган беморлар 24 соат оралаб 2 маротаба олинган лаборатор манфий натижадан сўнг касалхонадан чиқарилади.

Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси эпилепсия ҳуружини чақириши тўғрисида исботланган маълумотлар йўқ. Аммо, эпилепсия билан оғриган беморларда иситма (айниқса болаларда), инфекция, кам ухлаш ва умумий ҳолсизлик ҳолатлари ҳуружни чақириши мумкин.

Фарқлари: 1. Юқиш тезлигида. Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин даврига ва жуда қисқа оралиқга эга (ходисалар оралиғидаги вақт). COVID-19 вирусида серияли оралиқ 5-6 кун, грипп вирусида оралиқ 3 кунни ташкил қилади. Бу эса грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга. 2. Жамоат жойда болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланадилар. COVID-19 да катталарга қараганда болалар камроқ касалланадилар ва 0-19 ёшдагиларда учраши паст. 3. Янги коронавирус турида қуруқ йўтал кузатилади (ёки кўп бўлмаган балғам). ОРВИ ва гриппда йўтал кўпинча нам ва тумов, бурунни битиши кузатилади. 4. COVID-19 да 15% холларда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5% критик холат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. COVID-19 критик холат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқоридир. 5. COVID-19 да кекса ёш ва ёндош касалликлар оғир кечишга олиб келиш хавфи мавжуд. 6. COVID-19 да ўлим гриппга қараганда, айниқса мавсумий гриппга қараганда юқори. Хозирги маълумотларга қараганда корона вирусда умумий ўлим коэффициенти 3-4%ни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1%дан паст.

COVID-19 ва грипп касалликларини ўхшаш томонлари бор. Иккаласи ҳам респиратор касалликларни чақириб, оғир даражада кечиши ва ўлим билан якунланиши мумкин. Иккала вирус ҳам ҳаво-томчи ва мулоқот орқали юқади.

Кўп учрайдиган асорати вирусли зотилжамдир. Қолган асоратлари: отит, сепсис, синусит, бронхит, инфекцион-токсик шок, миокардит, болаларда ошқозон ичак тизимида муаммолар вужудга келиши мумкин.

Касаллик ҳар қандай ёшда қайд этилиши мумкин, лекин хозиргача янги коронавирус сабабли болалар орасида ўлим қайд этилмаган. Аммо хар доим маълумот янгиланиб туради.

• COVID-19 га хос бўлган клиник белгилар ва эпидемиологик маълумотлар; • белгилар пайдо бўлгунча чет элга борганлиги хақида маълумот; • яқинда чет элдан келган фуқаро билан мулоқатда бўлганлиги; • охирги 14 кун давомида назоратда бўлган коронавирус инфекцияли инсонлар билан мулоқатда бўлганлиги ва у беморларни кейинчалик хасталанганлиги; • юқоридаги беморларда лаборатор тахлилларда аниқланганлиги; • тиббиёт муассасаларига ёки хар қандай тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекцияси қайд этилган жойга ташриф буюрганлиги.

10 ёшгача бўлган болалар ҳам хасталанадилар, лекин енгил кечади ва тез тузалади. Болалар камроқ касалланадилар (умумий холатнинг 0,9% ни ташкил қилади).

Хозирги вақтда Ўзбекистонда 20 ёшли қизда бу ходиса аниқланган. У чет элда бўлмаган ва беморлар билан мулоқатда бўлмаган. Лекин у жамоат транспортида вирус ташувчи билан тўқнашган ёки иш жараёнида умумий фойдаланиш буюмларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Шу йўл билан у зарарланган бўлиши мумкин.

Ҳа. Коронавирусни жиддий белгиларидан нафас етишмовчилиги ҳисобланади, шунинг учун бу астма касалликлари учун хавфлидир. Коронавирус инфекциясида сурункали касалликлари бор бўлган инсонларни ўлганлик ходисаси кузатилган. Юрак қон томир етишмовчилиги, жигар касалликлари, қанд касали борларда ўлим хавфи юқоридир. Кексалик ёши-бу омил ҳам касалликни оғир шаклларда кечишига олиб келади.

Кўпинча касаллик кекса ёшдаги ва сурункали касалликлари бор инсонларда оғир кечади (масалан, артериал гипертензия, юрак ва ўпка касалликлари, саратон ёки қанд касали).

Коронавирусни аниқлаш учун экспресс-тестларни суртма олишдан кўра самараси пастрок.

Коронавирус касаллигига чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган.

Болаларда ҳам касаллик учрайди. Бундан ташқари коронавирусга чалинган болалар катталарга, айниқса хавф остидаги гуруҳлардаги одамларга юқтириши мумкин.

Коронавирус касаллиги яширин кечиши ҳам мумкин.

Агар саволларингизга жавоб топа олмасангиз, оператор билан боғланинг